баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Замонавий усулларда тил ўқитиш

    Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилар томонидан «Олий таълим муассасаларида тил ўқитишнинг замонавий усулларини амалиётда қўллаш» мавзусида ўқув-услубий семинар ўтказилди.

    Семинарнинг асосий мақсади, кейинги йилларда хорижий тилларни ўқитишда учрайдиган муаммоларни бартараф қилиш ва эришилган ютуқлар бўйича тажриба алмашишдан иборат.

    Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ давлат педагогика институтидан профессор-ўқитувчилар таркиби иштирок этди.

    Семинар амалий ва назарий қисмдан иборат бўлди. Амалий қисмда билим юртида таҳсил олаётган курсантлар таркиби билан тил ўргатишнинг илғор технологияларини қўллаган ҳолда маҳорат дарслари ташкиллаштирилди. Назарий қисмида эса барча олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар таркиби билан тренинг-машғулотлар ташкиллаштирилди ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

    Семинар давомида ўқитувчилар тил ўқитишда истиқболда ташкил этилиши лозим бўлган тадбир режалари ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates