Зангиотада ўт ёқилса, Пойтахтда тутуни...

    Она табиата зарар етмоқда...

    Айрим фуқароларнинг ножоиз ҳатти-ҳаракати боис, боқибеғамлиги туфайли атроф-муҳитга зарар етказиш ҳолатлари жуда ҳам кўплаб кузатилмоқда.

    Зангиота тумани ҳудудидаги чиқиндихонанинг ёқиб юборилиши ижтимоий тармоқлардаги кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Ҳолат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зангиота тумани инспекцияси инспекторлари ҳамда "Улуғбек" МФЙ масъуллари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

    Ўрганишлар натижасида, "Улуғбек" МФЙ ҳудудида аҳоли томонидан ноқонуний қурилиш чиқиндихонаси ташкил этилганлиги ва ҳудудда яшовчи фуқоро томонидан чиқиндиларга ўт ёқиб юборилганлиги аниқланган.

    Мутасадди ходимлар томонидан махсус техникалар жалб қилиниб, ноқонуний чиқиндихонада рекултивация ишлари амалга оширилган.

    Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича жавобгарлик белгиланган.

    Аммо бизни бошқа савол қийнайди. Нега кўра била туриб ҳам она табиатни ҳам ўзимизни заҳарлайверамиз. Кўриб кўрмаганга, билиб билмаганга оламиз. Фақат Зангиота туманида эмас, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай воқеалар афсуски рўй бериб турмоқда. Огоҳ бўлайлик. Она табиатни ва соғлигимизни асрайлик!

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates