"Заправка"да турган автомобиль портлаб кетди

    Автомашинага газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган.

    Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаларининг бирида автомобилга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берди.

    ФВВнинг маълум қилинишича, 9 июнь куни соат 09:55 да Тошкент вилояти Паркент туманида "метан заправка" Nexia автомашинасига газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган. Натижада Nexia автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas русумли автомашиналарга турли даражада зарар етган.

    Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates