Зилзилаларни мониторинг қилиш ва комплекс прогностик кузатувлар олиб бориш ишлари янада такомиллаштирилади

    Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг илмий ускуналари учун 500 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказида «Зилзилаларни мониторинг қилиш ва комплекс прогностик кузатувлар олиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбир иштирокчиларига Марказ иш фаолияти, моддий-техник базасининг такомиллаштирилгани ва ҳозирги кунда зилзилаларни мониторинг қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ва трансчегаравий ҳудудларда, шунингдек табиий ва техноген хавфли ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни мониторинг қилиш учун жавобгар ташкилот.

    Қайд этиш жоизки, сўнги 3 йил мобайнида Марказнинг моддий техник-базаси замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. Мазкур илмий асбоб-ускуналарнинг хариди учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 500.000 АҚШ долларига яқин маблағлар ажратилиб, молиялаштирилди.

    Марказга СМE-3311 маркали сейсмометрлар (20 та), скважиналар учун СМE-4311 ВН150 маркали сейсмометрлар (3 та), GSM-19T протон магнитометрлар (15 та), ARK-1120LX маркали саноат компьютерлар (25 та), аккумулятор (30 та), UPS-500L ИБП (50 та), Хроматограф Кристаллюкс-4000М (8 та) ва «Регистратор сейсмических сигналов Байкал-8» каби замонавий турдаги илмий асбоб-ускуналар харид қилинди ҳамда станцияларга ўрнатилди.

    Марказнинг «Тезкор хабарлар хизмати» томонидан Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда содир бўлган сезиларли зилзилалар тўғрисидаги маълумотларни 7 дақиқагача аҳолига Марказнинг расмий веб-сайти, телеграм ижтимоий тармоғи ҳамда мобил илова орқали етказилиши таъминланмоқда. Сейсмик станцияларнинг 95 фоизи интернет тармоғига уланган бўлиб, замонавий илмий асбоб-ускуналардан сейсмик маълумотлар онлайн тарзда реал вақт режимида олинади ва зудлик билан содир бўлган зилзиланинг эпицентри, унинг магнитудаси, чуқурлиги ва координаталари аниқланади. Тегишли давлат органлари ҳамда аҳолига ўз вақтида хабар берилади.

    Марказда зилзила даракчиларини аниқлаш, уларни прогноз қилиш бўйича «Марказий лаборатория» мавжуд бўлиб, лабораториядаги замонавий Хроматограф Кристаллюкс-4000М ускунасида ерости сувларининг таркибидаги газ, кимёвий ўзгаришлар ўрганиб борилади ва таҳлиллар асосида зилзила даракчилари аниқланиб, прогноз маълумотлари тайёрланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates