Зироат Мирзиёева Нукус шаҳридаги 4-сонли ихтисослаштирилган кар ва эшитиш қобилияти заиф болалар мактаб-интернатига ташриф буюрди

    Ижтимоий ҳаёт 7 май 2021 1700

    Эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастури доирасида бу йил мактаб замонавий ФМ-тизимлари, нутқни ривожлантириш учун машғулот ускуналари каби махсус ёрдамчи ускуналар билан жиҳозланади.

    Барча ўқувчилар эшитиш қобилияти диагностикасидан ўтказилди, унинг натижаларига кўра мактабга 204 та эшитиш аппарати ажратилади ва кохлеар имплантациялар ўтказилади. Шу йўл билан, болалар учун таълим ва ҳаётни идрок этиш сифати сезиларли даражада яхшиланади.

    Нукус шаҳридаги мактаб билан бир қаторда Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги яна 7 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ёрдамчи ускуналар билан таъминланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates