Зиёрат туризми бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилади

    Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетида «Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш» ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида «Археология» магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

    2021-2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми фани бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилиб, жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 100-сонли қарорида шу ҳақида маълум қилинди.

    Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида жойлашган «Ипак йўли» туризм халқаро университетида «Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш» ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч давлат университетларида «Археология» магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

    Бундан ташқари, зиёрат туризми бўйича истиқболли мамлакатлар тилини ўрганиш филологияси йўналиши битирувчилари учун олий таълим муассасалари қошида пуллик асосда зиёрат туризми мавзусида қайта тайёрлаш курслари ташкил қилинади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates