Зоминда китоб ярмаркаси

    Долзарб 8 феврал 2021 996

    Кўпчилик ёшлар китоб ўқишни севади ва информацион технологиялар асрида уларни Интернет орқали ўқийди ёки бошқа манбалардан фойдаланади.

    Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ҳар хил танловлар, аҳолини, айниқса ёшларни рағбатлантиришлар туфайли улар китоб ўқишга тобора фаолроқ ёндашяпти.

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ушбу йўналишда савоб ишни давом давом эттирди. Тошкентдан йўлга чиққан «Китоб карвони» Жиззах вилоятининг узоқ Зомин тумани Ёшлар иттифоқи фаоллари ва жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

    «Китоб карвони» таркиби энг яхши бадиий асарлар билан бойитилган. Келиб тушган икки минг нусхадаги китоблар Ёшлар иттифоқи туман бўлинмаси кутубхонасига жойланди, деб хабар беради Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates