Зоминда тиббий қўлқоп ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Бизнес 13 май 2020 1011

    Бу ҳақда Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Зомин туманидаги “Зоминфарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳа қиймати 31 миллиард 248 миллион сўм бўлган тиббий қўлқоп ишлаб чиқарувчи корхонанинг қурилиш ишлари жаддал давом этмоқда.

    Маълумки, карантин шароитда кўплаб ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Аммо тиббий-гигиеник воситаларга бўлган талаб кескин ортиб кетиши натижасида ушбу соҳа вакиллари иши икки баробар ортиб кетди.

    “Зоминфарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги қурилиш ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Лойиҳа ташаббускори “Highland Pharm” МЧЖ бўлиб, иккинчи ярим йилликда ишга тушадиган корхонада 30 нафар янги иш ўрни яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates