Зоминда велосепед ҳамда пиёдалар учун “Саломатлик йўлаклари” барпо этилади

    Спорт 17 ноябр 2020 849

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “2020-2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

    Шунингдек, қарор билан Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудидан 419 гектар, Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги Суффа текислигидан 281 гектар жами 700 гектар ер майдони Зомин тумани ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилади.

    Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудидаги ер майдонини сақлаб қолиш учун қўриқхонага туташ бўлган Бахмал ўрмон хўжалигининг “Тўғонбулоқ” бўлимидаги ўрмон билан қопланган ҳудуддан 500 гектар ер майдони Зомин давлат қўриқхонаси ҳисобига ўтказилади.