Зойир Мирзаев Жанубий Корея делегацияси вакиллари билан мулоқот қилди

    Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб, бир қатор йирик компания вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.

    Мулоқот давомида “Nurafshon New Korea Busines City” лойиҳасини амалга ошириш, “Корея ёнғин саноати уюшмаси” ва “K-TDC GROUP” каби компаниялар билан англашув меморандумлари имзоланган эди.

    Жумладан, бугун Зойир Мирзаев ҳамда Корея-Ўзбекистон Бизнес уюшмаси раиси Эдвард Ким бошчилигидаги делегация билан ташкил этилган учрашув ҳам ушбу ҳамкорликнинг узвий давоми бўлди.

    Унда “Нурафшон бизнес сити” ҳудудида кўп қаватли уйлар, меҳмонхона, ёнғин хавфсизлиги институти, тиббиёт муассасаси ва тижорат бинолари қуриш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда томонлар бунёдкорлик соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни тизимли давом эттиришга келишиб олди.

    “Nurafshon New Korea Busines City” лойиҳаси, Ёнғин хавфсизлиги институтини ташкил этиш каби қатор лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Вилоят раҳбари кўзда тутилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан қонунчилик доирасида ҳукуматга таклиф тайёрланишини таъкидлади.

    Ўз навбатида, вилоят етакчиси хорижлик ҳамкорларнинг икки тарафлама манфаатли таклиф ва ташаббусларини ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.