Зойир Мирзаев коронавирусга чалинди

    Саломатлик 28 апрел 2021 662

    Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу ҳақда ҳокимнинг матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар тарқатди.

    «Ҳаммаларингизни хабарларингиз бор коронавирус балоси кўпчилигимизни четлаб ўтамади. Вирусдан даволанаётган вилоят раҳбаримизни ҳам саломатликлари тикланиб, тез орада иш фаолиятларига қайтишларини сўраган бўлар эдим», – деган Аҳрор Содиқов ўз видеомурожаатида.