Куни кеча ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама битим имзоланди.
Экспертлар йигирма йилдан буён ортга суриб келинаётган ушбу лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни ҳамда савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилишини таъкидламоқда.