ВВС ахборот агентлигининг “BBC Culture” нашри барча даврлардаги болалар адабиётининг энг яхши юзта намунаси рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан миллатимизнинг ардоқли фарзанди, академик Ғафур Ғуломнинг 1936 йилда эълон қилинган “Шум бола” қиссаси ҳам ўрин эгаллаган. Таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор билан айни хушхабар қувончларини ўртоқлашдик.