Самарқандлик 14 ёшли ўқувчи томонидан ўз мактабида ташкил этилган лойиҳа Британиялик экспертлар томонидан юқори баҳоланди

    Кейинги авлод 18 апрел 2024 1040

    2023 йил январь ойида Ўзбекситон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таълим соҳасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаблар ҳақиқий маърифат ўчоғи бўлиши, уюшмаган ёшларни бирлаштириши, илмга чанқоқ ўқувчиларга имконият яратиб бериши кераклиги таъкидланганди.

    Мана шундай имкониятлардан кенг фойдаланаётган Самарқандлик ёшлар ўзининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уюшмаган ёшларни мактаб ичидаги тўгаракларга жалб қилиш учун кўплаб лойиҳаларни бошлаб юборган.

    2024 йилнинг апрель ойида Самарқандлик 14 ёшли ўқувчи Махмуд Хамраев томонидан ташкил этилган ProjectX нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда, жумладан, нуфузли халқаро ташкилотнинг вакиллари, British Council (Британия Кенгаши) халқаро ташкилотнинг Европа ва Осиё бўйича Минтақавий директори Alison Sripharam қатнашди ва мазкур истиқболли лойиҳага юқори баҳо берди.

    Самарқанд шаҳар 33 мактаб 8-синф ўқувчиси томиндан асос солинган ProjectX лойиҳаси мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтларида, мактабда фойдаланилмаятган синфхоналарда турли хил Book Club, Spaking Club ва Debate Clublar, шунингдек, таниқли шахслар иштирокида мастеркласс ва тренинглар ўтказишни мақсад қилиб қўйган.


    «Менинг жуда ҳам кўплаб тенгдошларим ўз вақтини компьютер ўйинлари ва телевизор томоша қилиб ўтказаётган бир пайтда мен ҳозирда ва кейинчалик ёз ойларида ҳам қизиқарли ҳам фойдали машғулотларни ташкил этишни режалаштирганман. Бунда устозим Мухаммадхон Солиев менга ҳар томонлама ёрдам бериб келаяпти» дейди Махмуд Хамраев.

    Халқаро эксперт Мухаммадхон Солиевнинг айтишича, мазкур турдаги лойиҳа ва клублар аллақачон ривожланган мамлакатларда жойлашган мактаблар учун табиий ҳол эканлиги ва бизнинг мактабларда ҳам шунга ўхшаган илмий ҳамда турли қизиқишлар бўйича ташкил этилаётган клублар сўнгги йилларда давлатимиз томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор, халқаро стандартларни жорий этиш ҳаракатларининг маҳсули ҳисобланади.

    Маълумот учун лойиҳа ташаббускори 13 ёшидаёқ IELTS халқаро имтиҳонидан 7.5 баллни қўлга киритган ва келажакда нуфузли олий ўқув юртларига муддатидан олдин киришни режалаштираяпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates