2030 йилгача 5 минг километр тармоқ ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг катта қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Бундан буён устуворлик генерация, сақлаш ва тармоқларни биргаликда қамраб оладиган комплекс лойиҳаларга берилади. Узоқ муддатли энергия сақлаш учун гидроаккумуляция станцияларини қуришда ҳам инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон энергетикада ички бозор билан чекланмайди. Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий орқали “яшил” энергияни Европага етказиш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда. Афғонистон ва Жанубий Осиё бозорлари ҳам истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.