Томонлар компаниянинг мамлакатимиздаги жорий лойиҳалари портфелини амалга оширишнинг долзарб масалаларини ҳамда энергетика ва кимё саноатида инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда ACWA Power компаниясининг республика энергетика тармоғини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси қайд этилди. Бугунги кунда компаниянинг мамлакатимиздаги инвестиция портфели умумий қиймати 6,8 миллиард доллардан ортиқ ва умумий қуввати 5,5 ГВт дан ортиқ бўлган 8 та лойиҳадан иборат. Компания муваффақияти Ўзбекистонни қулай инвестициявий йўналиш ва Марказий Осиё минтақасида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича етакчи марказ сифатида илгари суришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Сирдарё вилоятида қуввати 1,5 ГВт бўлган буғ-газ электр станциясини, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 2,6 ГВтга тенг шамол электр станцияларини ҳамда Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 1,4 ГВт қувватга эга қуёш станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан конструктив фикр алмашилди. Лойиҳаларни жадал ишга туширишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар комплексини қабул қилишга келишилди.
Алоҳида тартибда бир қатор янги ташаббуслар кўриб чиқилди. Шу тариқа, томонлар зарур жараёнлар якунлангани ва йилига 3 минг тонна қувватга эга “яшил” водород ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳаси бўйича янги келишувлар тузилганини олқишлади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг кузида бошланиши режалаштирилган, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Бундан ташқари, шамол турбиналари учун ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасини жадаллаштириш истиқболлари муҳокама этилди. Иккала томоннинг фикрига кўра, мазкур лойиҳанинг Ўзбекистонда амалга оширилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш географияси ва ҳажмларини сезиларли даражада кенгайтиради ва мазкур технологияларнинг ички бозорда оммабоплигини оширади.
ACWA Power компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни режалаштиряпти
Жорий йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян билан музокаралар ўтказди.
Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари Қирғизистондаги илк халқаро тоифадаги гольф клубининг очилиш маросимида иштирок этдилар
- Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари самарали музокаралар якунларини сарҳисоб қилдилар
- Япония аҳолиси бир йил ичида деярли бир миллион нафарга камайди
- Яшил ҳудудларни кенгайтиришга ҳисса қўшганларга "Экоҳамкор" мақомини бериш кўзда тутилмоқда
- Ўзбекистон Президенти I даражали “Манас” ордени билан тақдирланди
- Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- Пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
- Иккинчи мутахассислик учун онлайн аризалар топшириш бошланди
- Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Гуммат ўғли Пошозодани Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисида