2026 йил 10 май куни соат 16:20ларда, Жалақудуқ тумани “Беш карам” МФЙ ҳудудидан ўтган D-138 автомобиль йўлининг 14-15 км.лар оралиғида, ҳайдовчи 1964 йилда туғилган М.Н. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиқиб юбориб, асосий йўлдан келаётган “Ласетти” автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида “Ласетти” автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб кетган.
Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.