Дастлабки маълумотларга кўра, 1990 йилда туғилган Н.С. "HOWO" русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда ухлаб қолиши оқибатида транспорт воситаси устидан бошқарувни йўқотган. Натижада автомашина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, кўча четидаги узум сўритоғига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Бироқ яқин атрофдаги турар жойларга моддий зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўлга чиқишдан олдин ўзларининг жисмоний ҳолатига эътибор қаратиш, чарчоқ ёки уйқусизлик аломатлари кузатилганда транспорт воситасини бошқармаслик сўралади. Зеро, бир лаҳзалик эътиборсизлик ҳам инсон ҳаёти ва мол-мулки учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати