Мурожаат юбориш тартиби:
Pedagog.uzedu.uz платформаси орқали профилингизга киринг;
“Мурожаатларим” бўлимини очинг;
“Тўғридан-тўғри” мурожаат турини танланг;
Керакли шаклларни тўлдиринг;
Имтиёз танлаш қисмидан “Имтиёзли бакалавр дипломи” бандини белгиланг;
Мурожаатни юборинг.
Мурожаатни қуйидаги усулларда юбориш мумкин:
Pedagog.uzedu.uz расмий платформаси орқали;
Давлат хизматлари марказлари орқали;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.
Магистратура битирувчилари учун ҳам имтиёз кўзда тутилмоқда.
2026 йилдан бошлаб магистратурани тамомлаб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (90–100 балл) натижа кўрсатган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кираётган битирувчиларга биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчи бериш имтиёзини жорий этиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.