“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали комлаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Бухоро шаҳрининг “Турки Жандий” маҳалласи Баракиён кўчасида жойлашган новвойхонада хатлов ўтказилганда, табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан олдин пластик қувур орқали тўғридан-тўғри уланиб олиш ҳолати аниқланди. Далолатнома расмийлаштирилиб, 783 миллион 238 минг сўм миқдорида зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Қоракўл туманининг “Ташаббус” МФЙда яшовчи фуқаро A.M.ning хонадони ўрганилганида, истеъмолчи визуал аниқлаб бўлмайдиган йўллар билан резина шланг орқали табиий газдан ўғринча фойдаланаётгани маълум бўлди. Қайта ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 260 миллион 172 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳар икки ҳолат расмийлаштирилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига топширилди.