Олдиндан кузатувга олинган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида ҳар бири 2 000 сўмлик жами 1 516 дона қалбаки банкнота ва бир дона рангли принтер аниқланди. Қалбаки банкноталарнинг умумий номинал қиймати 3 миллион 32 минг сўмни ташкил этади.
Фақатгина бу эмас, хонадонни кўздан кечириш жараёнида оғирлиги 284,71 грамм "марихуана"га ўхшаш модда, шунингдек, парваришлаб келинган 7 туп "каннабис" ўсимлиги ҳам топилди.
Эслатиб ўтамиз, қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш молия тизими хавфсизлигига таҳдид солса, гиёҳвандлик воситаларини етиштириш ва сақлаш аҳоли саломатлиги ҳамда жамият хавфсизлигига жиддий зарар етказиши мумкин.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.