Бугун, соат 12:07 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқаролардан иккинчисини жасадини топишди. Соат 13:35 да Учинчи чўкиб кетган одамнинг жасадини ҳам топишди.
Эслатиб ўтамиз, бахтсиз ҳодиса 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган эди. Катерда сайр қилиш пайтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган. Қутқарув нимчаси бўлмагани учун у чўккан ва унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушишган. Оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетишган. Кичик ўғлининг жасади кеча, 9 сентябрь куни ФВВ ғаввослари томонидан топилган. Таъкидланганидек, бугун яна бир ўғил ва отасининг жасади топилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор ташкил этилган штаби, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг қўшимча куч ва воситаларини жалб қилиш, шунингдек, энг янги замонавий қидирув ускуналарини ишга солиш орқали қидирув ишлари самарадорлигига эришилди. Сув омборининг ҳажми катталиги ҳамда унинг чуқурлигига қарамай, чўкиб кетганларни қидириш ишлари нисбатан қисқа вақт ичида якунланди. Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни сув объектларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирамиз.