16-18-октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 10-15 даража, кундуз кунлари 22-27 даража, шимолий ҳудудларда 17-18-октябрда кечалари 5-10 даража, кундуз кунлари 18-23 даража бўлади.
Тошкентда: бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-14 даража атрофида кузатилади.