Эҳтиёжманд оилалардаги 4 минг нафар хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган тавсияномалар бериш учун аризалар қабули бошланди.

Аризалар Ягона портал (my.gov.uz) орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Талабгорларнинг аризалари 8-июнга қадар қабул қилинади.

Талабгорларга қуйидаги мезон асосида тавсиянома берилади:

— Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг хотин-қизлари;

— тоълиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

— турмуш оъртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

— ногиронлиги боълган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

— икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

— ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони боълган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.