Якшанба куни иссиқ бироз пасаяди. Ҳарорат 2–3 даражага тушиб, кундузи 35–38 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 21–26 даража бўлади.
Шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат бугун кундузи республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.
Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 23–26 даража, бугун ва эртага кундузи 38–40 даража, якшанба куни эса 36–38 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги 10–14 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.