Кўп йиллик самарали хизмати, эришган натижалари ва хизмат вазифаларига масъулиятли ёндашуви инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Дилноза Реджабова рағбатлантирилган.

Мазкур унвон унга Ички ишлар вазири бошчилигида ўтказилган тадбирда тантанали равишда топширилди.

Дилноза Реджабова фаолияти давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш, аҳолига йўл ҳаракати қоидаларини тушунарли етказиш ва ёшларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Жумладан, у бир неча йил давомида Ўзбекистон ўқувчи ёшларидан иборат йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчилари гуруҳига раҳбарлик қилиб, уларнинг халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишига ҳисса қўшган.

Ўқувчилар 2024 йилда Қирғизистонда, 2025 йилда Тожикистонда ўтказилган халқаро танловларда II ўринни, 2026 йил август ойида Қозоғистонда ташкил этилган «Ёш йўл ҳаракати инспекторлари» халқаро мусобақасида эса I ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 441-сонли мактабгача таълим ташкилотида болалар учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус машғулотлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.

Машғулотларда болаларга кўчада хавфсиз ҳаракатланиш, пиёдалар ўтиш жойларидан фойдаланиш, светофор ишоралари ва йўл белгиларига амал қилиш қоидалари қизиқарли ва амалий усулларда ўргатилади.

Дилноза Реджабованинг кўп йиллик фаолияти, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи ва болалар ўртасида хавфсизлик маданиятини шакллантиришга қўшаётган ҳиссаси ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг касбий фаолиятига муносиб намуна бўлмоқда.