Бир пайтлар пахта етиштириш учун одамлар томорқасигача, томигача пахта эккан, теримга жалб қилинган даврларни яхши эслаймиз. Ўшанда ҳисоботларга қўшиб ёзишларни аралаштириб ҳам бугунги кўрсаткичларга эришилмаган.
Бугун эса янги агротехнологиялар, механизация ва пахтачиликка ўзгача ёндашув туфайли шундай баракали ҳосил олинмоқда. Энг муҳими, бунинг учун одамларни оммавий равишда далаларга сафарбар қилишга, мажбурий меҳнатга эҳтиёж қолмади.
Демак, ердан юқори ҳосил олиш учун одамларни қийнаш шарт эмас экан. Тўғри ташкил этилган меҳнат, замонавий техника ва самарали агротехнологиялар билан ҳам катта натижага эришиш мумкинлигини бугунги рақамлар аниқ-тиниқ кўрсатиб турибди.
Бу – тарихий кўрсаткич!
Ҳали октябрь ойи тугамасдан мамлакатимизда қарийб 4 миллион 860 минг тонна пахта териб олинди. Бу белгиланган режанинг 108 фоизи дегани. Ноябрь кириб келгунча 5 миллион тонна маррасига яқинлашдик.
Япониялик тадқиқотчи Самарқандда биокўмир тайёрлаш бўйича тадқиқот олиб боради
- Янгийўлда қарийб 10 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
- Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади
- “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди
- Нигерияда қайиқ ҳалокатга учради, оқибатда 26 киши ҳаётдан кўз юмди
- Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади