Учрашувда томонлар жорий йилнинг 11-15 апрель кунлари Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи якунлари бўйича имзоланган Меморандумда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, грант маблағларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Ким Дэ Хо “KEC” корпорацияси Ўзбекистонда ДХШ асосидаги транспорт инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни биргаликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағларини жалб этган ҳолда амалга оширишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Жанубий Корея билан транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Korea Expressway Corporation” (KEC) корпорацияси хорижий лойиҳалар департаменти директори ўринбосари Ким Дэ Хо билан учрашди.
Қаршида қатор қоидабузарликларга йўл қўйиб, бола ҳаётига хавф солган Damas ҳайдовчиси ушланди
- Антониу Гутерриш БМТни замонавий воқелик асосида ислоҳ қилишга чақирди
- The Chosun газетасида Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи эълон қилинди
- Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тартиби белгиланди
- Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган тарбиячилар учун жавобгарлик белгиланди
- Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганлар сони 7 минг нафардан ошди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди