Хабарларга кўра, қурбонлардан бири дўкончи бўлган. У тартибсизликлар туфайли дўконини ёпиб, уйига қайтишга уринаётган пайтда отиб ўлдирилган.

Кениянинг марказий Наньюки шаҳрида юзлаб одамлар Лайкипия авиабазасида АҚШ фуқаролари учун Эбола карантин марказини ташкил этиш режаларига қарши намойиш ўтказдилар.

Норозилик намойишлари Кения Олий суди муассаса фаолиятини ва хорижий беморларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганидан икки кун ўтгач бошланди. Даъво Кения ҳуқуқшунослар кссоциацияси ва конституциявий назорат органи томонидан қўзғатилган.

Ташкилотлар Кения соғлиқни сақлаш тизимининг заифлигини айтиб, мамлакатда Эбола билан касалланган хорижий фуқароларнинг карантинига қарши чиқишди, деб хабар берди Kazinform.

Кения расмийлари пайшанба куни Қўшма Штатлар чет элда Эбола билан касалланган фуқароларини ватанига қайтариш ўрнига Кенияга жўнатишни режалаштираётганини эълон қилишди. Оқ уй режасига кўра, карантин маркази Лайкипия авиабазасида жойлашган бўлиб, жума куни 50 ўринли бўлим сифатида ишлай бошлаши керак эди.