Хусусан, Қува туманидаги "Барҳаёт Абдулла хожи" МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасидан 121 бош наслли қорамол олиб келинди.

Вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилда вилоятга хориждан 51 минг 200 бошдан зиёд наслли қорамол ҳамда 62 минг 210 бош наслдор қўй олиб келиш режалаштирилган.

Айни кунга қадар режа доирасида 15 минг 300 га яқин наслли қорамол ва 10 минг 200 га яқин наслдор қўй вилоятга олиб келинди.

Наслчилик базасини мустаҳкамлаш, чорва ҳайвонларининг маҳсулдорлигини ошириш ва замонавий чорвачилик хўжаликларини кўпайтиришга қаратилган ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.