Бу бўйича Президентнинг “Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–204-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тижорат банклари томонидан маҳаллалар ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”ни ҳисобга олиб бизнес ғояларни ишлаб чиқиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “AI маслаҳатчи” дастури ишга туширилади.
2026 йил 1 июлдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури (Дастур) доирасида:
- аввал Дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади;
- “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қуйидагилар тақдим этилади:
- кичик тадбиркорлик субъектларига кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 5 млрд сўмгача қисми учун фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация;
- ҳар йили Дастур асосида қўллаб-қувватланган ва юқори кўрсаткичга эга 100 та тадбиркорга фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва яшил технологияларни жорий этиш харажатлари учун 300 млн сўмгача грант.