Кўргазмада 50 000 дан ортиқ артефактлар, жумладан, фиръавн Тутанхамон қабридаги афсонавий хазиналарнинг тўлиқ тўплами намойиш этилмоқда. Кўплаб экспонатлар биринчи марта оммага намойиш этиляпти. Ушбу улкан, миллиард долларлик лойиҳанинг қурилиши 2005 йилда бошланган, аммо сиёсий келишмовчиликлар, минтақавий можаролар ва коронавирус пандемияси унинг якунланишини 20 йилдан кейинга қолдирди. Тантанали очилиш маросими катта тадбирга айланди. Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ушбу тадбирни “Миср тарихидаги янги боб” деб атади. Унинг сўзларига кўра, музей туризм саноатини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган. Унга ҳар йили тахминан 5 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар берди 24.kz.
Мисрда дунёдаги энг катта музей очилди
Мисрда қадимги цивилизацияга бағишланган дунёдаги энг катта музей очилди. У Гизанинг машҳур пирамидалари яқинида жойлашган.
Акбар Жўраев тўртинчи бор жаҳон чемпиони бўлди: икки жаҳон рекорди янгиланди
- Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади
- Айрим ОТМ раҳбарларининг лавозимига лойиқлиги ўрганилади
- Тошкент вилоятида 1 минг доллар қарз бериб, 10 минг долларлик тилхат ёздирган шахс ушланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Марказий банк банкоматдан пул берилмаган ҳолатларда мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилди