Тадбирда “Янги Ўзбекистон” ва
“Правда Востока” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Салим Дониёров, бош
муҳаррир ўринбосари Абу Бакир Ўрозов, Наманган давлат педагогика институти
ректори Баҳодир Хусанов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти раиси
Зиёвуддин Мансур, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раиси
Гулчеҳра Бувамирзаева, шоир, фахрий журналист Носиржон Деҳқонов,
таниқли зиёлилар, ижодкорлар, институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ва
оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг мазмуни билан яқиндан таништириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий
жараёнлардаги иштирокини ошириш ҳамда оммавий ахборот воситаларига бўлган қизиқишини
кучайтиришдан иборат бўлди. Кечада сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги ўн йил
давомида амалга оширилган туб ислоҳотлар, уларнинг босқичлари ва эришилган
натижалар ҳақида батафсил сўз юритди.
Наманган вилоятида ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, ҳудуд
инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим лойиҳалар
ҳаётга татбиқ этилмоқда. Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида
рўй бераётган янгиланишлар ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга хизмат
қилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган
журналист Салим Дониёровнинг “Янги Ўзбекистон орзуси” китоби кенг жамоатчиликка
тақдим этилиб, ижодкорлар, педагоглар ва ёшлар томонидан китобнинг мазмуни
ҳақида маърузалар қилинди.
Кеча давомида газеталарда чоп этилаётган таҳлилий мақолалар, интервьюлар ва
долзарб мавзулардаги материаллар мисолида журналистиканинг жамият
тараққиётидаги ўрни кенг муҳокама қилинди. Иштирокчиларга мазкур миллий
нашрнинг қизғин фаолияти, уларнинг жамиятда очиқлик ва ошкораликни
таъминлашдаги роли ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Учрашувда газетанинг
ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, контент тайёрлаш бўйича ҳам ахборотлар
берилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди,
ислоҳотларнинг самарадорлиги бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Наманганда “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари ташкил этилди
Наманган давлат педагогика институтида “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари кунлари, шунингдек, сўнгги ўн йил ичида мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари ҳақида сўз юритувчи “Янги Ўзбекистон орзуси” китобининг тақдимот кечаси бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ва пойтахтда 2 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
- Озарбайжонда «Бирлик кучи — 2026» қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди
- Мудофаа саноати қўмитасига янги раис тайинланди
- Ёқилғи-энергетика тармоғини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш режалари кўриб чиқилди
- Бугун кечқурун Тошкентда атмосферада инверсия ҳодисаси кузатилиши мумкин
- Тошкентда яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт — Урбанизация миллий қўмита
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда