Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Тиббий ва биологик муаммолар институти (ИМБП) "Космик биология" илмий йўналиши раҳбари Владимир Сичев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Венера қандай сайёра? Венера юзасида ҳарорат тахминан 400 даража. Унинг 60 километр баландликдаги атмосферасида эса ҳарорат тахминан 40-60 даражани ташкил қилади", деди у.

Сичев аввалроқ Венера сайёраси атмосферасида ҳаёт мавжудлигига далил бўлиши мумкин бўлган бирикмалар топилгани ҳақида хабарлар бўлганини эслатди. Бироқ, олим бундай фаразни жуда баҳсли деб атади, деб хабар берди ru.kabar.kg.