"469 кишининг жасади топилди, 1 545 киши жароҳатланган ва қутқарилган", — дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўнгги ҳисоботида.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Унга Непал армияси, қуролланган полиция кучлари ва полициясининг 13 295 нафар ходими жалб қилинган. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаб, тупроқ остида қолган одамларни қидириб топмоқда.

Непал Бош вазири Балендра Шаҳ вазият ҳануз мураккаблигича қолаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг асосий устувор вазифалари — одамларни қутқариш, бедарак йўқолганларни излаш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва табиий офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, кучли сув тошқини 26 август, чоршанба куни эрталаб Непалнинг шимолий ҳудудлари талафот етказди. Дастлабки маълумотларга кўра, офатга Непал ва Хитой чегарасида, "Расувагадхи" чегара ўтиш пунктидан тахминан 20 километр шимоли-шарқда қор ва тош кўчкиси содир бўлиши сабаб бўлган.

Ҳозирга қадар юзлаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. Улар орасида тахминан 500 нафар хориж фуқароси ҳам бор, деб хабар берди report.az.