“Аргентина Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Энрике Игнасио Феррера Виейра жанобларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг мавжуд салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни институционал асосда мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни икки томонлама муносабатларнинг асосий устунларидан бирига айлантириш тарафдоримиз.
Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини амалга оширишда улкан муваффақиятлар тиладик”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Аргентина ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йил 9 сентябрда ўрнатилган.