Мулоқотда парламентлараро ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида М.Шентоп Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
М.Шентоп парламентлар икки томонлама муносабатлар асосларини мустаҳкамлаш бўйича ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганини таъкидлади. «Бу икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга қўша оладиган ҳиссамизга алоҳида эътибор қаратамиз. Бунинг учун дўстлик гуруҳлари ва парламентлараро алоқалар имкониятларидан фаол фойдаланишга тайёрмиз».
Томонлар икки мамлакат парламентларининг вазифаси олий даражада эришилган барча келишувларни қонунчилик йўли билан таъминлаш ва давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланаётган алоқалар ҳамда ҳамкорлик суръатларини изчил давом эттиришдан иборат эканини таъкидлади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.
Парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди
2021 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг Мадрид шаҳридаги Парламентлараро иттифоқнинг 143-Ассамблеясидаги иштироки доирасида Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан учрашув бўлиб ўтди.
Колумбия КДРни минимал ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди
- Корея Республикасига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
- Бухоро вилоятида қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолати фош этилди
- Яна бир авиаташувчи Тошкент ва Қозон шаҳарларини тўғридан-тўғри ҳаво қатнови билан боғлайди
- Фабио Каннаваро ва Элдор Шомуродов Португалияга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
- Ўзбекистонда электромобиллар сони 109,2 мингтага етди
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган