Лойиҳага кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган педагоглар фарзандлари учун базавий тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма берилиши режалаштирилмоқда.
Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур имтиёз педагогларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг фарзандлари учун олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида жорий этилмоқда.
Чегирма давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида базавий контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга татбиқ этилади. Оширилган ёки табақалаштирилган контракт шаклларига ушбу имтиёз қўлланилмайди.
Лойиҳага мувофиқ, талабгорлар аризани
Шунингдек, чегирма билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилиши, 2027 йилдан эса давлат бюджети параметрларида алоҳида назарда тутилиши белгиланмоқда.
Лойиҳада педагогик фаолиятга оид лавозимлар рўйхатини бир ой муддатда тасдиқлаш вазифаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги зиммасига юклатилган.
Шу билан бирга, педагог ота ёки онанинг мақоми бекор қилинган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб чегирма қўллаш тўхтатилиши назарда тутилмоқда.
Қарор лойиҳаси ҳозирча муҳокама босқичида бўлиб, қабул қилиниши учун белгиланган тартибда тасдиқланиши талаб этилади.