Газета хабарига кўра, поездда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари бўлган.

Бир манба агентликка 50 нафардан ортиқ одам жароҳатланганини маълум қилди. Поезд Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Кветтадан Пешоварга ҳаракатланаётган эди. Бошқа бир манбанинг айтишича, ҳарбий хизматчилар сешанба куни бошланиши режалаштирилган Ийд ал-Фитр байрамини нишонлаш учун кетаётган эди.

Портлаш Кветтадаги Чаман Паттак станцияси яқинида содир бўлган, ўшанда портловчи моддалар билан тўла автомашина чорраҳада поездга урилган. Портлаш яқин атрофдаги уйларнинг ойналарини синдириб, яқин атрофдаги автомашиналарни вайрон қилган. Портлаш учта вагонни, шу жумладан, локомотивни ҳам рельсдан чиқариб юборган ва иккитаси ағанаб кетган. Қутқарув хизматлари ва хавфсизлик кучлари воқеа жойида ишламоқда. Associated Press of Pakistanнинг хабарига кўра, Покистон темир йўллари вазири Муҳаммад Ҳаниф Аббосий воқеани террорчилик ҳаракати деб атади. У бунинг учун “Ҳиндистон ва Афғонистондан фаолият юритаётган Покистонга қарши унсурлар”ни айблади. Вазир мамлакат темир йўл хизмати узлуксиз хизмат кўрсатишни давом эттираётганини таъкидлади ва масъул органларга воқеа бўйича дарҳол ҳисобот тақдим этишни буюрди, деб хабар берди kommersant.ru.