Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизматига таяниб, АКИПресс хабар берди.

  • “Қадамжой — автойўл”;
  • “Чашма — автойўл";
  • “Оқ-Қия — автойўл”.

Қуйидаги автойўл назорат-ўтказиш пунктлари 24 соатлик режимга ўтказилди:

Хабарда айтилишича, мазкур қарор туристик мавсумда чегарани кесиб ўтаётган фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Шу билан бирга, ушбу пунктлар орқали фақат Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳаракатланиши мумкин.

Куну тун ишлаш тартиби 2026 йил 1 октябрга қадар амал қилади.