Қарор болалар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, шаҳар ва туман ҳокимлари қарорига асосан боғчалар қуйидаги муддатларда ёпилади:
Нукус шаҳри — 13–18 июль;
Амударё тумани — 13–15 июль;
Беруний тумани — 13–17 июль;
Хўжайли тумани — 13–18 июль;
Тахиатош тумани — 13–17 июль;
Шуманай тумани — 13–17 июль;
Мўйноқ тумани — 13–17 июль;
Қонликўл тумани — 13–17 июль;
Тўрткўл тумани — 13–17 июль.
Вазирликка кўра, фаолиятни вақтинча тўхтатиш санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматларининг хулосалари ҳамда тавсиялари асосида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ота-оналарга фарзандларини куннинг энг иссиқ вақтларида узоқ муддат очиқ ҳавода қолдирмаслик, уларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш ва зарур эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилган.