Амалий геофизика институти маълумотларига кўра, бундай интенсивликдаги қуёш чақнаши охирги марта 5 сентябрда қайд этилган, деб хабар берди Kazinform.

— 5 октябрь куни Москва вақти билан соат 21:48 да 4545 (N19E10) доғлар гуруҳидаги рентген диапазонида М1.1 чақнаши қайд этилди, бу 30 дақиқа давом этди, — дейилади хабарда.

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига кўра бешта синфга бўлинади: A, B, C, M ва X. Энг пасти А0.0 синфидир. У Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт нурланиш кучига мос келади. Ҳар бир кейинги ҳарф билан нурланиш кучи 10 баравар ортади.

Қуёш чақнашлари пайтида плазма отилиб чиқиши мумкин. Агар унинг булутлари Ерга етса, улар магнит бўронларини келтириб чиқаради.