Жорий йилнинг 9 август куни соат 10:30 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани худудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобил йўлининг "Тошкент-Душанбе” йўналиши 125-км/да жойлашган қайрилиб олиш қисмида "Chakman" русумли транспорт воситаси қайрилиб олишни амалга ошираётган вақтда ўзи билан бир йўналишда йўлнинг чап бўлаги бўйлаб ҳаракатланиб келган "Captiva" русумли транспорт воситаси урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Содир этилган ЙТҲ натижасида "Captiva" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.