Томонлар вилоятда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва мавжуд углеводород ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Мулоқотда замонавий технологияларни жорий этиш, нефт-газ соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва лойиҳа учун зарур инфратузилмани шакллантириш бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда инвестиция ҳажми ва технологик ечимларни аниқлаш, хомашё таъминоти, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга чиқариш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрларини чуқур ўрганиш, мавжуд имкониятларни баҳолаш ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаш бўйича келишувга эришилди.
Ташаббус амалга оширилиши Сурхондарёда нефт-газ соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринлари ташкил қилиш ва ҳудуднинг саноат салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.