Миллий терма жамоамиз тарихида илк бор барча 4 нафар аъзоси совринли ўринларни эгаллади. Йигитларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медали соҳибига айланди.

Совриндорларимиз билан танишинг:

  • Жаҳонали Хайдаралиев, Муҳаммад ал-Хоразмий мактаби, 9-синф — кумуш медал;
  • Тимур Кадирбергенов, Нукус Президент мактаби, 11-синф — бронза медал;
  • Улуғбек Ракҳматуллаев, Наманган Президент мактаби, 11-синф — бронза медал;
  • Жаҳонгиршоҳ Авазхонов, Наманган Президент мактаби, 10-синф — бронза медал.
  • Шунингдек, Сардорбек Салимов — Навоий шаҳри, Президент мактаби ўқувчиси “Фахрий эътироф” совринига эга бўлди.

Мазкур тарихий натижа ёшларимизнинг йиллар давомида олиб борган изчил тайёргарлиги, устозларнинг фидокорона меҳнати ҳамда мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган рақамли таълим ислоҳотларининг амалий самарасидир.

Ўзбекистон ёшлари дунёнинг энг кучли ёш дастурчилари қаторида муносиб натижа қайд этгани келгусида халқаро майдонларда янада юксак марраларни забт этиш учун мустаҳкам замин ҳамда минглаб ёшларимиз учун катта мотивация бўлиб хизмат қилади.