Тарвуз ёзнинг энг машҳур меваларидан бири бўлиб қолмоқда ва янги тадқиқотлар унинг юрак саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Healthline нашрининг ёзишича, 2022 йилда ўтказилган тадқиқотда олимлар тарвузни мунтазам истеъмол қилган одамлар муҳим озиқ моддаларни кўпроқ қабул қилишини аниқлаган.
Хусусан, гап озиқ толалари, магний, калий, С ва А витаминлари, шунингдек, ликопен ва каротиноидлар ҳақида бормоқда. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу болалар ҳамда катталарда овқатланиш рационининг умумий сифатини яхшилаши мумкин.
2025 йилда ўтказилган яна бир тадқиқот тарвузнинг юракни ҳимоя қилувчи эҳтимолий таъсирини кўрсатди. Олимлар унинг артериал қон босимини пасайтириш ва юрак-қон томир тизими ҳолатини яхшилашга ёрдам бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Диетологларнинг тушунтиришича, арбузнинг фойдали хусусиятлари унинг таркибидаги калий, ликопен ва L-цитруллин аминокислотаси билан боғлиқ. Айнан шу моддалар қон томирларида соғлом қон айланишини таъминлашга ёрдам берувчи азот оксиди ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Мутахассислар таъкидлашича, тарвуз юрак учун фойдали маҳсулот бўлса-да, у мустақил равишда инфаркт ёки инсульт хавфини камайтира олмайди. Уни фақат мувозанатли ва соғлом овқатланиш таркибининг бир қисми сифатида қараш лозим.
Шунингдек, мутахассислар тарвузни истеъмол қилишнинг турли усулларини тавсия этишади: уни смузи ва салатларга қўшиш, гаспачога ўхшаш совуқ шўрвалар тайёрлаш, грек йогурти ёки ёнғоқлар билан истеъмол қилиш, шунингдек, шарбат ёки музлатилган десертлар кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин, деб хабар берди korrespondent.net.