Қарорга кўра, 2031 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрида, эксперимент тариқасида, қуйидаги тартиб жорий қилинади: 

барча туманларни махсус иқтисодий ва саноат зоналари билан боғлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида:

ҳар бир туманга лойиҳаларни жойлаштириш учун махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан ер майдонлари бириктирилади.

Олмазор туманида жойлашган Ёшлар маркази биносида ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш йўналишларида Ёшлар креатив парки ташкил этилади.

“Тошкент китоб тижорат” уюшмасига аъзо бўлган китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорларга аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, йирик савдо марказларида, шоҳ кўчаларда енгил конструкцияли китоб дўконларини ўрнатиш, “Book cafe”ларни ташкил қилиш, пойтахтда барпо этилаётган 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган сайилгоҳларда “китоб кўчаси” фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Майдони 5 минг метр квадратдан ортиқ савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади.