Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва Солиқ қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “E.P.”, “M.M.” ва “E.S.” МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 322,4 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштириб, савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида 3 363 дона харид чекларини чиқариб, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга “Soliq Mobile” иловаси орқали “Keshbek” сифатида тўлаб бериб, 1,4 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.