Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳудудидан (мўлжал: «Пушкин» метро бекати) соат 08:00 да бошланиб, 12:30 га қадар давом этади.

Ҳарбий бўлинмалар «Паркент» ва «Мустақиллик» кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Амир Темур хиёбонида тўхтайди.


Бу ерда театрлаштирилган чиқишлар, фахрий қоровул жамоаси, қўл жанги усталари намойишлари ҳамда ҳарбий оркестр иштирокида дефиле дастури ўтказилади.

Шундан сўнг бўлинмалар «Мустақиллик» ва «Темирйўл» кўчалари орқали ҳаракатни давом эттириб, бошланиш нуқтасига қайтади.

Шу муносабат билан 4 апрель куни соат 08:00 дан 12:30 гача юқоридаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Фуқаролардан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўралди ҳамда барча ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чорланди.