Тасдиқланган жадвалга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, шунингдек, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари белгиланган кунларда фуқароларни шахсан қабул қилади.

Раҳбарларнинг шахсий қабул вақтлари қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси — ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси — ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
  • Тошкент шаҳар ҳокими — ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи пайшанба кунлари соат 15:00 – 17:00;
  • Андижон вилояти ҳокими — ҳар шанба куни соат 10:00 – 16:00;
  • Бухоро вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, иккинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 10:00-12:00;
  • Жиззах вилояти ҳокими — ҳар шанба куни соат 9:00-17:00;
  • Қашқадарё вилояти ҳокими — ҳар ойнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 11:00 – 14:00;
  • Навоий вилояти ҳокими — ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
  • Наманган вилояти ҳокими — ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
  • Самарқанд вилояти ҳокими — ҳар жума куни соат 10:00 – 12:00;
  • Сирдарё вилояти ҳокими — ҳар душанба куни соат 9:00 – 11:00;
  • Сурхондарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 14:00 – 17:00;
  • Тошкент вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 14:00 – 15:00;
  • Фарғона вилояти ҳокими — ҳар ойнинг биринчи, учинчи, тўртинчи пайшанба кунлари соат 11:00 – 13:00;
  • Хоразм вилояти ҳокими — ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи жума кунлари соат 10:00 – 12:00.

Қолаверса, ҳудудлар раҳбарларининг ўринбосарлари қабули вақтлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Объектив сабабларга кўра, қабул ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда қабул куни ва вақти ўзгартирилиб, махсус ҳавола орқали олдиндан расмий эълон берилади.